“Ўзбeкистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ва оилавий зўравонликни олдини олишнинг долзарб масалалари” мавзусида рeспублика илмий-амалий конфeрeрeнцияси ташкил этилди

“Ўзбeкистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ва оилавий зўравонликни олдини олишнинг долзарб масалалари” мавзусида рeспублика илмий-амалий конфeрeрeнцияси ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан “Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича долзарб икки ой” деб эълон қилинганлиги муносабати билан Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг февраль-март ойларида хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида мамлакатимиз бўйлаб “Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича долзарб икки ой” номли акция тадбирлари ташкил қилиб келинмоқда.

Ушбу акция доирасида Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан 2022 йил 1 март куни “Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ва оилавий зўравонликни олдини олишнинг долзарб масалалари” мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси ташкил этилди.

Тадбирдан кўзланган мақсад Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ва оилавий зўравонликни олдини олиш бўйича Республикамизда олиб борилаётган ишлар, уларнинг натижадорлиги, хотин-қизларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича механизмларни такомиллаштириш масалалари, зўравонликнинг турлари ва кўринишлари бўйича жавобгарлик ва масъулиятни оширишга қаратилган.

Анжуманда Республикамизнинг 50 дан ортиқ вазирлик, идора ва ташкилотлари, олий таълим муассасалари, ОАВ вакиллари, шунингдек Юристлар малакасини ошириш маркази профессор-ўқитувчилари ва ходимлари иштирок этдилар.

Қизғин баҳс ва мунозараларга бой бўлган ушбу тадбирда иштирокчиларга соҳага оид қонунчиликни янада такомиллаштириш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини кучайтириш, соҳага оид ҳуқуқий таълим ва тадқиқотни ривожлантириш бўйича фойдали тавсиялар берилди.


Ўхшаш янгиликлар

Chat