Биз ҳақимизда

Маълумот учун:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2020 йилдаги 678-сон қарорига кўра, 2020-2021 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастури қабул қилинган. Ушбу дастурнинг 16-бандида жамиятда аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш, аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш мақсадида “Гендер-мадад” электрон ҳуқуқий маслаҳатчи лойиҳасини ишга тушириш белгиланган бўлиб, Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил август ойида “gendermadad.uz” электрон ҳуқуқий маслаҳатчи платформаси ишлаб чиқилиб, 2022 йил 1 мартдан ишга туширилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги 741-сон “Аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказиш ва юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан “Мадад” – муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти ташкил этилиб, 2019 йил 12 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат рўйхатидан ўтказилган.

“Мадад” ННТнинг асосий вазифалари:

  • фуқароларга ҳуқуқий масалалар бўйича шу жумладан, онлайн маслаҳатлар ва тушунтиришлар бериш йўли билан бирламчи бепул юридик ёрдам кўрсатиш;
  • фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан уйғун равишда ошириб бориш ишларига кўнгиллиларни сафарбар этиш;
  • фуқаролар томонидан ҳуқуқий маслаҳат беришга оид сўровларни таҳлил қилиб бориш, таҳлил натижасига кўра ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
  • аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда инновацион усулларни, хорижий давлатларнинг бу борадаги ижобий тажрибаларини татбиқ этиш;
  • «Advice.uz» ҳуқуқий ахборот порталининг мунтазам равишда юритилиши ва янгилаб борилишини таъминлаш.

Порталдаги ҳуқуқий бўлимлар
  • Гендер тенглик
  • Аёллар ҳуқуқий ҳимояси
  • Аёлларга имтиёзлар
  • Оилавий муносабатлар
  • Оилавий зўравонлик
  • Халқаро ташкилотлар
  • Гендер тенглигига эришиш стратегияси

Қандай қилиб маслаҳат берамиз

Махсус онлайн-маслаҳатчи хизмати орқали ўзингизни қизиқтирган ҳуқуқий масалаларнинг ечимини топишингиз мумкин.

Онлайн-маслаҳатчи хизматидан фойдаланиш тартиби:

  1. Порталининг онлайн-маслаҳатчи хизмати орқали ҳуқуқий маслаҳатлар ҳафтанинг душанба кунидан жума кунигача (байрам ва дам олиш кунларидан ташқари) соат 09.00 дан 13.00 гача ва 14.00 дан 18.00 гача берилади.
  2. Порталнинг онлайн-маслаҳати хизматига келиб тушган мурожаатлар "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги қонунга мувофиқ кўриб чиқилмайди. Мурожаатларга реал вақт режимида онлайн тарзда жавоб берилади.

Эслатиб ўтамиз, порталда жойлаштирилган барча маълумотлар ва ахборотлар тавсиявий характерга эга бўлиб, изланётган масаланинг ҳуқуқий ечимини тез топишга ёрдам беради.

Жисмоний ва юридик шахслар ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича ариза, таклиф ва шикоятлар билан давлат органларининг ишонч телефонларига мурожаат қилиши мумкинлигини эслатиб ўтамиз. Ишонч телефонлари рўйхати билан ҳавола орқали танишинг.

204

Контентлар сони

99%

Ижобий фикрлар

15

Кўриб чиқиш вақти

2653

Мурожаатлар

Chat