Гендер комиссия

Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси таркиби:

  1. Т.К.Нарбаева — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси, Комиссия раиси
  2. З.Б.Маҳкамова — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси, Комиссия раисининг ўринбосари
  3. Қ.М.Рафиқов — Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси, Комиссия раисининг ўринбосари
  4. С.Ш.Мирзиёева — Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари, Комиссия раисининг ўринбосари
  5. М.А.Кадирханова —  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси
  6. Е.М.Борисова —  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси раиси
  7. О.А.Хасанов — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари
  8. Р.К.Давлетов — Ўзбекистон Республикаси адлия вазири
  9. Н.Б.Хусанов — Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири
  10. А.В.Шин — Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири
  11. Б.О.Саидов — Ўзбекистон Республикаси халқ таълим вазири
  12. А.Ҳ.Тошкулов — Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири
  13. О.А.Назарбеков — Ўзбекистон Республикаси маданият вазири
  14. Ж.А.Ходжаев — Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири
  15. С.М.Холхўжаев — Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағилликни қисқартириш вазири биринчи ўринбоосари
  16. Б.Н.Абидов — Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари
  17. Р.А.Махмудова — Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари
  18. С.Б.Артиқова — Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари
  19. Г.Х.Рахимова — Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари
  20. Э.И.Баситханова — Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари
  21. Ш.У.Турдикулова — Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари
  22. Б.Т.Абдуллаев — Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари
  23. А.А.Ходжаев — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори
  24. А.З.Саъдуллаев — Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори
  25. Д.М.Ғуломова — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбораси
  26. Г.А.Рашидова — АТ «Халқ банки» бошқаруви раисининг ўринбосари
  27. Лавозимига кўра — «Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти директори
  28. О.Н.Хусанов — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятларининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди директори     
  29. М.Р. Ширинова — «Сабр» республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази директори
  30. Б.М. Бекмуродов — «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси
  31. Н.Х.Рахимова — «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори
  32. Н.Э.Каримова — «Истиқболли авлод» нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари
  33. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари.

Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади».

Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш, меҳнат фаолиятини рағбатлантириш ва одил судловга эришиш даражасини ошириш мақсадида 2019 йил 1 майдан:

  1. аёллар меҳнатини муайян соҳа ёки касбларда қўллаш бўйича тақиқлар бекор қилинади;
  2. тавсиявий характердаги аёллар соғлиғига салбий таъсир этиши мумкин бўлган соҳа ёки касблар рўйхати тасдиқланади;
  3. бола парваришлаш таътилининг камида уч ойи ота томонидан фойдаланилган тақдирда, ота ёки онадан бирига Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 234-моддаси тартибида қўшимча бир ой нафақа тўланадиган бола парваришлаш таътили берилади;
  4. икки ёшга тўлмаган фарзандини тарбияловчи ота-оналарнинг бирига уларнинг иш пайтидаги дам олиш ва овқатланиш, болани овқатлантириш учун бериладиган танаффуслар ҳисобидан иш берувчи билан келишган ҳолда кун давомида фойдаланиладиган танаффус вақтини белгилаш ҳуқуқи берилади;
  5. аёлларнинг пенсия ёшига тўлганлиги ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи вужудга келганлиги сабабли улар билан тузилган номуайян муддатли меҳнат шартномасини 60 ёшга тўлгунга қадар ёки муддатли меҳнат шартномасини муддати тугагунга қадар иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тақиқланади;
  6. эркак ва аёллар ҳуқуқлари тенглигининг бузилиши билан боғлиқ ишларнинг судларда кўриб чиқилишида аёлларга адвокатлар томонидан кўрсатиладиган юридик хизмат учун ҳақ уларнинг хоҳишига кўра давлат ҳисобидан қопланади.
Chat