2024 йил 1 январдан нималар ўзгаради?

2024 йил 1 январдан нималар ўзгаради?

1. Ўз вақтида олинмаган пенсияни тўлаш муддати узайтирилади

  • Қонунчиликка кўра, фуқароларнинг пенсия таъминотини яхшилаш ва пенсионерларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, пенсионерга ҳисобланган, лекин ўз вақтида олинмаган пенсияни тўлаш муддати 12 ойдан 24 ойга узайтирилади. 

2. Маъмурий судларда давлат божи ишни кўриб чиқиш натижасига кўра айбдор тарафдан ундирилади

Қонунчиликка кўра, маъмурий судларга шикоят қилишда фуқаро ва тадбиркорлардан давлат божини ундирмаслик, бунда давлат божини ишни кўриб чиқиш натижаси бўйича айбдор тарафдан ундириш тартиби жорий этилади. 

3. Педагогик касбга биринчи мартта ишга қабул қилинганлар касбий сертификатланади

Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик касбларига биринчи марта ишга қабул қилинаётган талабгорларни касбий сертификатлаш тизими жорий этилади. 

Бунда:

  • 2023/2024 ўқув йилидан педагогик касбларга биринчи марта ишга қабул қилинадиган олий маълумотли талабгорлар стажёр-ўқитувчи сифатида фаолият юритади ва улар ишга қабул қилинган вақтдан бошлаб бир йил муддат давомида касбий сертификатга эга бўлиши талаб этилади;
  • стажёр-ўқитувчиларга улар касбий сертификат олгунига қадар олий маълумотли (тоифасиз) ўқитувчининг базавий тариф ставкаси қўлланилади.

4. Айрим педагог кадрларга малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилинади

Давлат мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларига малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилинади. 

Бунда:

  • малака тоифасини олиш бўйича синовлар бир йилда камида бир маротаба икки босқичда ўтказилади ҳамда биринчи босқичда талабгорнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси, иккинчи босқичда –– педагогик маҳорати баҳоланади.

5. Мактаб директорлари ҳар 5 йилда касбий сертификацияланади

Қонунчиликка кўра, умумий ўрта таълим муассасалари директорларини ҳар 5 йилда бир маротаба касбий сертификациялаш тизими жорий этилади. 

Бунда, сертификациядан ўта олмаган директорлар белгиланган тартибда лавозимидан озод этилади.

6. Гаров билан таъминланган талабларни қаноатлантириш тизими янада такомиллаштирилади

7. Микроқарзларнинг энг юқори миқдори 100 млн сўмгача оширилади

8. Кредит қарздорлигини ундириш бўйича суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда фоизлар ва неустойка ҳисобланиши тўхтатилади

Қонунчиликка кўра:

  • иқтисодий судлар томонидан солиқ органлари иштирокида кўрилаётган ишлар маъмурий судлар юрисдикциясига ўтказилади;
  • солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати 5 йилдан 3 йилга туширилади.
  • аҳоли ва тадбиркорларга ажратилган кредитлар бўйича қарздорликни ундириш бўйича суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда, мазкур кредитлар бўйича фоизлар ва неустойка ҳисобланиши тўхтатилади;
  • тўлов миқдори кредит мажбуриятларини бажариш учун етарли бўлмаганда, маблағларни биринчи навбатда мутаносиб равишда муддати ўтган асосий қарз ва фоиз қарздорликларини, иккинчи навбатда жорий тўлов учун ҳисобланган фоизлар ва асосий қарзни, кейинги навбатларда неустойка ва ижро харажатларини қўллашга йўналтириш тартиби ўрнатилади. 

Ўхшаш янгиликлар

Chat