Фуқаролик жамияти институтлари давлат томонидан янада қўллаб-қувватланади

Фуқаролик жамияти институтлари давлат томонидан янада қўллаб-қувватланади

“Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди

Фармонга кўра, қуйидагилар фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди:

  • давлат ва жамият ҳаётида фуқаролик жамияти институтлари фаоллигини янада ошириш;
  • жамият манфаатлари ва аҳолининг ҳақиқий эҳтиёжларини кўзлаган ташаббусларни рўёбга чиқаришга кўмаклашиш;
  • давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида ўзаро манфаатли ижтимоий шерикликни янада ривожлантириш;
  • таъсирчан жамоатчилик назорати олиб борилишини рағбатлантириш;
  • фуқаролик жамияти институтларининг хориждаги ватандошлар билан алоқаларини йўлга қўйиш;
  • фуқаролик жамияти институтларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва қулай ташкилий-ҳуқуқий шароитлар яратиш.

Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда унинг ҳудудларда бўлинмалари ташкил этилади.

Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар аъзоларига бериладиган пул маблағлари тарзидаги ҳомийлик хайрияларининг солиқ солинмайдиган миқдорини 15 миллион сўмдан БҲМнинг 100 бараваригача (34 млн сўмгача) оширилади.

2025 йил 1 январдан ногиронлиги бўлган шахслар, фахрийлар, хотин-қизлар ҳамда болалар жамоат бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган давлат божлари миқдорини 2 бараварга камайтирилган ҳолда ундирилади.

  • Ҳар йили вазирлик ва идоралар фуқаролик жамияти институтларига ижтимоий буюртма бериш бўйича танловлар ташкил этади. 
  • Ҳар йили декабрь ойининг биринчи ҳафтасида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”ни ўтказиб борилади.
  • Ҳар икки йилда Фонд томонидан тақдирланадиган “Фуқаролик ташаббуси” миллий мукофоти таъсис этилади.

“Олтин қалам” миллий мукофоти учун халқаро танловда фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини ёритиш йўналишида номинация ташкил этилади.

2024 йил 1 сентябрдан фуқаролик жамияти институтларига давлат субсидиялари, грантлари ва ижтимоий буюртмаларини ажратиш билан боғлиқ барча жараёнларнинг шаффофлигини таъминлашга қаратилган ягона электрон платформа ишга туширилади.


Ўхшаш янгиликлар

Chat