Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти ташкил этилди

Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти ташкил этилди

Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–208-сон, 21.12.2023 й.) қабул қилинди 

Фармонга кўра, Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг бўйсунуви Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидан Вазирлар Маҳкамасига ўтказилди. 

Қўмита фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида:

  • Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозими жорий этилди.

Шунингдек, Қўмита раиси билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган:

  • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари – Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозими;
  • вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари – вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари лавозими;
  • туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосарлари – туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари лавозими киритилди.

Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институти негизида Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти ташкил этилди. 


Ўхшаш янгиликлар

Chat