Республикада янги йўналишларда маҳаллий авиақатновлар йўлга қўйилади

Республикада янги йўналишларда маҳаллий авиақатновлар йўлга қўйилади

Республикада маҳаллий авиақатновларни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–412-сон, 26.10.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра: 

  • 2023 йил мартдан Самарқанд–Нукус, Самарқанд–Мўйноқ, Самарқанд–Термиз, Бухоро–Термиз, Наманган–Термиз ва Наманган–Нукус каби янги йўналишларда мунтазам авиақатновларни бошлаш;
  • Шаҳрисабз ва Сариосиё аэропортларига авиақатновларни тиклаш, шунингдек, Зомин аэропортига авиақатновларни йўлга қўйиш;
  • авиақатновлар жадвалини йўловчилар учун қулай бўлган темир йўл, автобус ва микроавтобус йўналишлари билан интеграциялаш орқали ягона логистика тизимини яратиш чоралари кўрилади.

Ўзбекистоннинг резидент авиакомпанияларига ички туризм йўналишларидаги авиақатновлар учун авиа чипта нархининг 25 фоизи миқдорида республика бюджетидан субсидия ажратиш муддати 2026 йил 1 январгача узайтирилади.

Ўзбекистоннинг резидент авиакомпаниялари 2028 йил 1 январгача Ўзбекистонга олиб кириладиган, ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш техникаси, асбоб-ускуна, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, техник ҳужжатлар ва дастурий таъминот учун божхона тўловларини тўлашдан озод қилинади.


Ўхшаш янгиликлар

Chat