Қишлоқлардаги чет тилларини ўргатувчи нодавлат таълим ташкилотларига субсидия ажратиш тартиби белгиланди

Қишлоқлардаги чет тилларини ўргатувчи нодавлат таълим ташкилотларига субсидия ажратиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (513-сон, 20.09.2022 й.) билан Қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун нодавлат таълим ташкилотларига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан бир марталик субсидия ажратиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди

Регламентга кўра, субсидия нодавлат таълим ташкилотларига қуйидаги мақсадларда ажратилади:

  • бино ва ўқув хоналарини замонавий ахборот коммуникация технологиялари, мебель, асбоб-ускуналар, ўқитишнинг техник воситалари ва бошқа анжомлар билан жихозлашга;
  • зарур дарсликлар, ўқув-методик адабиётлар ва бошқа кутубхона-ахборот ресурслари ҳамда воситалари билан таъминлаш, таълим жараёнини ташкил этишга жалб этиладиган педагог кадрлар меҳнатига ҳақ тўлашга.

Нодавлат таълим ташкилоти субсидия олиш учун календарь йилнинг ҳар чораги биринчи ойининг 10 санасигача ЯИДХПда электрон рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилади.

Мурожаатга қуйидагилар илова қилинади:

2 йилга мўлжалланган бизнес режа;
маҳсулот етказиб бериш ёки ишларни, хизматларни бажариш тўғрисида тузилган хўжалик шартномалари;
педагог кадрлар билан тузилган меҳнат шартномалари;
педагог кадрларнинг хорижий тилни билиш даражасини тасдиқловчи сертификатлари;
таълим жараёнида фойдаланилаётган бино ёки ўқув хоналарининг ижара шартномаси (кўчмас мулк ижараси асосида фаолият юритаётган нодавлат таълим ташкилотлари учун).

Субсидия талабгорларидан юқорида кўрсатилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

Талабгор томонидан давлат хизматидан фойдаланиш учун тўлов амалга оширилмайди.

Мазкур тартиб 2022 йил 1 октябрдан амалга киритилади.


Ўхшаш янгиликлар

Chat