Таълим кредитини олишга онлайн ариза топшириш имконияти яратилди
Таълим кредитини олиш жараёни энди янада осонлашди. Эндиликда кредитга ариза бериш учун talim-krediti.uz махсус платформасига кириб ариза юборсангиз бўлди. Банкка бормасдан кредитга ариза юборишингиз мумкин.
Бунинг учун:
Кредитга ариза юбориш аризачи:
- - паспорти ёки ID рақами;
- - Туғилган санаси(кун, ой ва йил);
- - ФИШ киритилади.
Манзил:
- - Манзилингиз (вилоят туман маҳалла кўча/хонадон рақами ва телефон рақами киритилади;
Кредит маълумотлари:
- - Яъни таълим шакли, олий таълим муассасаси маълумотлари, молиялаштирувчи банк манзили, контракт суммаси ва гаров тури киритилади.
Кредит олиш жараёни қуйидагича:
- Онлайн ариза қолдириш;
- Аризани кўриб чиқиш;
- Ҳужжатларни расмийлаштириш;
- Кредит ажратиш.
Ариза юбориш учун БУ ЕРНИ aбосинг.