2022/2023 ўқув йили учун давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланди
“2022/2023 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги Президент фармойиши қабул қилинди
Фармойишга кўра, 2022/2023 ўқув йили учун давлат ОТМга ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари қуйидагича тасдиқланди:
бакалаврлар тайёрлаш бўйича:
- кундузги таълим шаклига – 77 477 нафар;
- сиртқи таълим шаклига – 26 095 нафар;
- кечки таълим шаклига – 3 725 нафар;
- масофавий таълим шаклига – 3 410 нафар;
магистрлар тайёрлаш бўйича – 10 688 нафар.
Молиявий мустақиллик берилган давлат ОТМ кузатув кенгашлари ҳамда қабул параметрларини Васийлик кенгаши қарори билан тасдиқлаш ваколати берилган олий таълим ташкилотларига тегишли қабул параметрларини 2022 йил 20 июнгача тасдиқлаши тавсия этилди.