Адлия вазири тизимда фаолият юритаётган хотин қизлар билан учрашув ўтказмоқда

Адлия вазири тизимда фаолият юритаётган хотин қизлар билан учрашув ўтказмоқда

Хабарингиз бор, куни кеча Давлат раҳбари раислигида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга кўтариш ва аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада юксалтириш ва мустаҳкамлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Президент томонидан аёлларни ижтимоий ҳимоя қилишни тубдан кучайтириш ва бу борадаги ёндашувларни қайта кўриб чиқиш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, Давлат раҳбари томонидан юртимизда “Аёл бахтли бўлса, жамият бахтли бўлади”, деган эзгу қараш ҳаётимиз қоидасига айланиши учун барчамиз биргаликда ҳаракат қилишимиз кераклиги алоҳида таъкидланди.

Ушбу соҳада Адлия вазирлиги ҳар доим ўзига юклатилган вазифаларни тўлиқ бажариб, ўз позициясига эга давлат органи ҳисобланади.     

Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг февраль-март ойлари “Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича долзарб икки ой” деб эълон қилинган. 

Ушбу лойиҳа доирасида бугун, 2 март куни Адлия вазири Р.Давлетов вазирлик тизимида фаолият юритаётган хотин-қизлар билан видеоконференцалоқа орқали очиқ мулоқот ўтказмоқда.


Ўхшаш янгиликлар

Chat