“Жамиятда аёл: муаммо ва ечимлар” танлови ғолиблари аниқланди
Адлия вазирлиги томонидан “Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича долзарб икки ой” доирасида ўтказилган “Жамиятда аёл: муаммо ва ечимлар” танлови ниҳоясига етди.
Учта номинация бўйича ташкил этилган танловнинг якуний босқичида овоз бериш натижаларига кўра қуйидаги иштирокчилар ғолиб деб топилди ҳамда сертификат ва тегишлича соврин билан тақдирланади:
- Наргиза Юнусова. “Энг яхши журналистик материал учун” – телевизор;
- Ҳамида Мирсултанова. “Энг яхши блогпост учун” – блендер тўплами;
- Мухлиса Азизова. “Адлия эътирофи” – мультиварка.
Адлия вазирлиги фуқароларимизни жамият ҳаётида ижтимоий фаол бўлишга, хотин-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш орқали жамият тараққиётига ўз ҳиссасини қўшишга чорлаб қолади. Зеро, ҳуқуқни билиш фойдали.