“Жамиятда аёл: муаммо ва ечимлар” танлови ғолиблари аниқланди
Бугун, 4 апрель куни Адлия вазирлиги томонидан эълон қилинган “Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича долзарб икки ой” лойиҳаси доирасида ўтказилган “Жамиятда аёл: муаммо ва ечимлар” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Танлов мобайнида блогер ва журналистлар ўзларининг 100 дан ортиқ блогпостларини ва журналистик материалларини тақдим этишди.
Ишчи гуруҳ томонидан танлаб олинган материаллар муносиблар орасидан муносибларни танлаш учун жамоатчилик ихтиёрига тақдим қилинди. Овоз бериш натижаларига кўра:
- “Энг яхши журналистик материал учун” номинациясида Наргиза Юнусова;
- “Энг яхши блогпост учун” номинациясида эса Ҳамида Мирсултанова ғолиб деб топилди.
“Ўзбекистонлик” фильми ҳамда “Биз гендер тенглик масаласида бефарқ эмасмиз” ижтимоий ролиги учун Мухлиса Азизова “Адлия эътирофи”га сазовор бўлди.
Адлия вазирлиги жамиятда гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизлар муаммоларига бефарқ бўлмаган танловга материал юборган барча иштирокчиларга миннатдорлик билдиради.