Гендер тенглик –
test|

Мақсад – жамиятда аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш, аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш

Бўлимлар

«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар, шунингдек, уларнинг вояга етмаган фарзандларига тиббий ёрдам кўрсатиш зарурати сектор ишчи гуруҳи томонидан аниқланганда, уларнинг саломатлиги ҳудудий бирламчи тиббий — санитария муассасасидан шифокор жалб қилинган ҳолда баҳоланади.

  • Ўрганиш натижасига кўра тиббий ёрдам кўрсатиш зарурати тиббиёт ходими томонидан аниқланганда, белгиланган тартибда тегишли бирламчи тиббий — санитария муассасасига йўналтирилади ва стационар ёки амбулатор даволаниш масаласи ҳал этилади.
  • Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифага кирмайдиган, аммо бирламчи тиббий — санитария муассасаси томонидан вилоят ёки республика даражасида даволаниши лозим деб топилган «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар, шунингдек, уларнинг вояга етмаган (қарамоғида I гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзандларининг ёшидан қатъи назар) фарзандларининг даволаниши билан боғлиқ бўлган харажатлар, секторлар раҳбарлари хулосасига асосан «Аёллар дафтари» жамғармаси ва Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда қоплаб берилади.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифага кирадиган вилоят ёки республика даражасида даволаниши лозим деб топилган «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар, шунингдек, уларнинг вояга етмаган (қарамоғида I гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзандларининг ёшидан қатъи назар) фарзандлари белгиланган тартибда электрон навбатга қўйилиши таъминланади.

  • Ногиронлик белгилари аниқ намоён бўлган беморлар белгиланган тартибда кўрикдан ўтиш учун Тиббий-меҳнат эксперт комиссияларига юборилади.

«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар ва (ёки) уларнинг вояга етмаган фарзандларига даволаш, дори воситаларини олиб бериш ёки мураккаб жарроҳлик амалиётлари учун маблағ зарур бўлган ҳолатларда, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси ва сектор раҳбари хулосалари билан тиббий муолажа харажатлари «Аёллар дафтари» жамғармаси, Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ва «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб берилади.

  • Бунда дори-дармон олиб бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваригача (6 млн. сўм) ҳамда мураккаб жарроҳлик амалиётлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача миқдордаги (100 млн. сўм) харажатлар «Аёллар дафтари» жамғармаси ҳисобидан тўлаб берилади;
  • «Аёллар дафтари»га киритилган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ёки сурункали касалликларга чалинган эҳтиёжманд хотин-қизларнинг ва (ёки) уларнинг вояга етмаган фарзандларининг, шунингдек, лозим бўлганда I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ҳамроҳлик қилувчининг Ўзбекистон Республикасининг бошқа ҳудудида жойлашган тиббий муассасаларга даволаниш учун бориш-келиш йўл харажатлари секторлар раҳбарлари хулосасига асосан «Аёллар дафтари» жамғармаси ҳисобидан тўлаб берилади.

Бунда хотин-қизлар йўл харажатларини тасдиқловчи ҳужжатларни тегишли туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимига тақдим этади.

Йўл ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда, йўлкирага ҳақ тўлаш ҳар бир километрга базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,08 фоизи (240 сўм) миқдорида амалга оширилади.

Беморни махсус транспорт воситасида тиббий муассасага етказиш лозим бўлган тақдирда, йўл харажатларини тўлаб бериш учун туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси хулосаси олинади.

Алимент тўловчи бўлган шахс, чет элга чиқиши учун қуйидаги учта ҳолатлардан бирини амалга оширган ҳолда тақиқни бекор қилишлари мумкин: 

  • Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 40-моддасига асосан  ундирувчининг яъни собиқ турмуш ўртоғини розилиги яъни ижрони тўхтатиш ҳақидаги аризасига асосан;
  • Вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментлар олдиндан тўланган ёки алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш учун гаров шартномаси тузилган бўлса, давлат ижрочиси тўлов ёки гаров шартномаси тўғрисидаги тегишли ҳужжат олинган куннинг эртасидан кечиктирмасдан манфаатдор шахсларни, ички ишлар органларини ва Давлат чегарасини қўриқлаш органларини қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини чеклаш олиб ташланганлиги тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади. Бунда гаров қиймати қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг (БХМ) 250 бараваридан кам бўлмаслиги лозим (75 млн сўм)
  • Давлат ижрочисининг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиш ҳамда прокурор томонидан келтирилган протест асосида тақиқ олиб ташланиши мумкин.

Алиментлар суммасини олдиндан тўлаш ёки алиментлар тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров тақдим этиш фақат қарздорнинг алимент тўловларидан қарздорлиги мавжуд бўлмаганда амалга оширилади.

Алиментларни олдиндан тўлаш ёки алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш учун гаров шартномасининг тузилиши давлат ижрочиси ёки суд томонидан қарздор жисмоний шахснинг илгари белгиланган Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклашни олиб ташлаш учун асос ҳисобланади.

  • Алимент тўловларидан қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома ва давлат ижрочисининг олдиндан тўланадиган алимент суммасини ҳисоб-китоб қилиш тўғрисидаги қарори, қарздорнинг ижро иш юритишни амалга ошираётган Бюронинг туман (шаҳар) бўлимига киритган аризасига асосан берилади.
  • Аризада қарздор томонидан алиментларни олдиндан тўламоқчи бўлган даври кўрсатилади.

Аризага аввалги даврлар учун тўланган (ушлаб қолинган) алимент суммалари, шунингдек, ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадлари, шу жумладан чет элда олинган даромадларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.

Бюро томонидан расмий веб-сайт орқали олдиндан тўланадиган алиментлар миқдорини ҳисоблаш имконини берувчи интерактив давлат хизматлари кўрсатилади (махсус калькулятор).

Алиментларни олдиндан тўлаш учун ундирувчига муайян мол-мулкни ўтказиб бериш йўли билан қўйилган чекловларни бекор қилиш фақат мол-мулкни топшириш ва қабул қилиш далолатномасига асосан амалга оширилади.

Қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклашга асос бўлган ижро ҳужжатининг талаблари амалда ижро этилганда ёхуд у бўйича ижро иши юритиш ушбу Қонунда белгиланган асосларга кўра тугатилганда ёки тамомланганда, давлат ижрочиси кейинги кундан кечиктирмасдан қарздор жисмоний шахсни, ички ишлар органларини ва Давлат чегарасини қўриқлаш органларини қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини чеклаш олиб ташланганлиги тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.

Моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш маъмурий ва жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.

Гаров предметини гаровга олувчида қолдирган ҳолдаги гаров тўғрисида НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА.

 

  • Болалар нафақаси 12 ой муддатга тайинланади, бироқ оиланинг энг кичик ёхуд ягона боласи тегишлича ўн саккиз ёшга тўлган ойнинг охиригача тўланади.
  • Моддий ёрдам бола(болалар)сиз ёки барча болалари 18 ёшдан катта бўлган оилаларга ва якка-ёлғиз фуқароларга 6 ой муддатга тайинланади ва тўланади.
  • Агар бир оилада туғилган, фарзандликка олинган ёки васийликка қабул қилинган болалар эгизак бўлса, уларнинг бири ёши 3 ёшгача бўлган кичик бола, кейингилари мос равишда иккинчи, учинчи ёки тўртинчи ҳисобланади.
  • «Ягона реестр» АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилалар (шахслар) қўшимча ҳужжатлар ва маълумотномаларни тақдим этмасдан, қонунчилик ҳужжатларида ушбу тоифадаги оилалар (шахслар)га белгиланган тартибда бепул ёки имтиёзли шартларда кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамлардан фойдаланишга ҳақлидир.
  • Бунда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган хизматлардан фойдаланиш ва имтиёзларни олиш учун «Ягона реестр» АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оила (шахс)га Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали 3 дақиқа ичида маълумотнома тақдим этилади. Ушбу маълумотнома оила (шахс) «Ягона реестр» АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилган ойдан бошлаб ўн икки ой давомида амал қилади.
  • Агар битта оила сўнгги 12 ой давомида кетма-кет «Ягона реестр» АТ орқали бир неча маротаба кам таъминланган деб эътироф этилган бўлса, бунда маълумотноманинг амал қилиш муддати ушбу оила охирги маротаба кам таъминланган деб эътироф этилган ойдан бошланади.
  • Оила (шахс) «Ягона реестр» АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги маълумотнома Низомнинг 1а-иловага мувофиқ схема бўйича тақдим этилади.

Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам Низомнинг 2-иловасига мувофиқ схема бўйича тайинланади ва тўланади.

  • Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш учун ариза зарур ҳужжатлар билан бирга бевосита ариза берувчининг доимий ёки вақтинча яшаш манзилидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади ва рўйхатга олинади.
  • Ариза фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан махсус рўйхатга олиш дафтарида қайд этилади, бунда аризанинг берилган санаси, ариза берувчининг исми, фамилияси, отасининг исми ва яшаш манзили кўрсатилади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

  1. ариза берувчи ва оила аъзоларининг Ўзбекистон Республикаси паспорти ёки ID-карталари (бунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан ушбу ҳужжатларнинг нусхаси олинибасли аризачига қайтарилади);
  2. чет эл фуқароларифуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномалари, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномалари ёки ID-карталари ҳамда яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида қайд варағи (бунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан ушбу ҳужжатларнинг нусхаси олиниб, асли аризачига қайтарилади);
  3. болалари васийлик остида бўлган тақдирда, аризага васийлик ва ҳомийлик органи қарорининг нусхаси илова қилинади;
  4. оиланинг мавжуд чорва моллари ва паррандалари тўғрисида Низомнинг 3а-иловасига мувофиқ шакл бўйича маълумот;
  5. ариза берувчи ва унинг оила аъзолари номидаги тижорат банки ҳисобварақларидаги маблағ қолдиқлари ва ариза берилган ойдан олдинги 3 ой мобайнида уларнинг номига ўтказилган пул ўтказмалари юзасидан маълумотларни Марказий банк томонидан «Ягона реестр» АТга тақдим этиш тўғрисида оилада бирга яшовчи 18 ёш ва ундан катта ёшдаги муомалага лаёқатли барча оила аъзолари имзолари билан тасдиқланган Низомнинг 3б-иловасига мувофиқ шакл бўйича ариза.

Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг «Ягона реестр» АТ томонидан электрон сўров юборилган кунда ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан меҳнат стажи ҳисобланиши учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган (тўлиқ) миқдорда ижтимоий солиқ тўланганда ҳисобга олинади.

2021 йил 1 сентябрга қадар тайинланган 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ҳамда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамни тўлаш муддатлари тугагунига қадар, мазкур турдаги нафақалар ва моддий ёрдамнинг амалдаги миқдорлари ҳамда уларни тўлаш муддатлари сақлаб қолинади.

Болалар нафақаси ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам миқдорлари:

а) болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:

  • 250 000 сўм – 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун;
  • 325 000 сўм – ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун;
  • 150 000 сўм – оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча;
  • 100 000 сўмдан – оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун;

б) кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 380 000 сўм.

Болалар нафақаси тайинланган оилада болалар сони ўзгарган тақдирда (навбатдаги бола туғилганда, 18 ёшгача болалардан бири вафот этганда, бола (болалар) 3 ёшга ва 18 ёшга тўлганда ва шу кабилар), болалар нафақаси миқдори болаларнинг тегишли сонидан келиб чиқиб, кейинги ойдан бошлаб қайта ҳисобланади.

 

Биргаликда фарзандлар бўлган тақдирда никоҳни бекор қилиш учун фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш керак.

Керакли ҳужжатлар:

  • паспорт нусхалари (ID-карта);
  • болаларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси (нусхаси);
  • никоҳни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома (асл нусхаси);
  • давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция (2 БҲМ- 660 000 сўм). Такрорий никоҳ бекор қилинган тақдирда (4 БҲМ– 1 320 000 сўм).

Агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.

Суд ишнинг кўрилишини кейинга қолдириб, эр-хотинга ярашиш учун олти ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли.

Никоҳдан ажралишни суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида ФҲДЁ органида қайд этиш эр ёки хотиннинг ёхуд эр ёки хотиндан бирининг ишончнома асосида ҳаракат қилувчи вакилининг никоҳдан ажралишни қайд этиш тўғрисидаги аризаси асосида амалга оширилади. Бунда аризага суднинг ҳал қилув қарори илова қилинади.

Суд қарори билан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги гувоҳномани олиш учун никоҳни рўйхатдан ўтказиш жойидаги ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилишингиз керак.

 

FAQ

Гендер тенглиги бўйича ҳуқуқий саволларга мутахассисларнинг жавоблари

Гендер тенглиги бўйича ҳуқуқий саволларга мутахассисларнинг жавоблари

Сизда саволлар борми? Кўп бериладиган саволлар

Порталнинг мобил иловалари

Портал қулайликлари ва функцияларидан янада яхшироқ фойдаланиш мақсадида мобил иловадан фойдаланинг.
Мобил қурилмангизга мўлжалланган иловани Play Market ёки App Store платформаларидан юклаб олинг.

204

Контентлар сони

99%

Ижобий фикрлар

15

Кўриб чиқиш вақти

2653

Мурожаатлар

Chat