«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар, шунингдек, уларнинг вояга етмаган фарзандларига тиббий ёрдам кўрсатиш зарурати сектор ишчи гуруҳи томонидан аниқланганда, уларнинг саломатлиги ҳудудий бирламчи тиббий — санитария муассасасидан шифокор жалб қилинган ҳолда баҳоланади.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифага кирадиган вилоят ёки республика даражасида даволаниши лозим деб топилган «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар, шунингдек, уларнинг вояга етмаган (қарамоғида I гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзандларининг ёшидан қатъи назар) фарзандлари белгиланган тартибда электрон навбатга қўйилиши таъминланади.
«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар ва (ёки) уларнинг вояга етмаган фарзандларига даволаш, дори воситаларини олиб бериш ёки мураккаб жарроҳлик амалиётлари учун маблағ зарур бўлган ҳолатларда, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси ва сектор раҳбари хулосалари билан тиббий муолажа харажатлари «Аёллар дафтари» жамғармаси, Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ва «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб берилади.
Бунда хотин-қизлар йўл харажатларини тасдиқловчи ҳужжатларни тегишли туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимига тақдим этади.
Йўл ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда, йўлкирага ҳақ тўлаш ҳар бир километрга базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,08 фоизи (240 сўм) миқдорида амалга оширилади.
Беморни махсус транспорт воситасида тиббий муассасага етказиш лозим бўлган тақдирда, йўл харажатларини тўлаб бериш учун туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси хулосаси олинади.
Алимент тўловчи бўлган шахс, чет элга чиқиши учун қуйидаги учта ҳолатлардан бирини амалга оширган ҳолда тақиқни бекор қилишлари мумкин:
Алиментлар суммасини олдиндан тўлаш ёки алиментлар тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров тақдим этиш фақат қарздорнинг алимент тўловларидан қарздорлиги мавжуд бўлмаганда амалга оширилади.
Алиментларни олдиндан тўлаш ёки алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш учун гаров шартномасининг тузилиши давлат ижрочиси ёки суд томонидан қарздор жисмоний шахснинг илгари белгиланган Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклашни олиб ташлаш учун асос ҳисобланади.
Аризага аввалги даврлар учун тўланган (ушлаб қолинган) алимент суммалари, шунингдек, ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадлари, шу жумладан чет элда олинган даромадларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
Бюро томонидан расмий веб-сайт орқали олдиндан тўланадиган алиментлар миқдорини ҳисоблаш имконини берувчи интерактив давлат хизматлари кўрсатилади (махсус калькулятор).
Алиментларни олдиндан тўлаш учун ундирувчига муайян мол-мулкни ўтказиб бериш йўли билан қўйилган чекловларни бекор қилиш фақат мол-мулкни топшириш ва қабул қилиш далолатномасига асосан амалга оширилади.
Қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклашга асос бўлган ижро ҳужжатининг талаблари амалда ижро этилганда ёхуд у бўйича ижро иши юритиш ушбу Қонунда белгиланган асосларга кўра тугатилганда ёки тамомланганда, давлат ижрочиси кейинги кундан кечиктирмасдан қарздор жисмоний шахсни, ички ишлар органларини ва Давлат чегарасини қўриқлаш органларини қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини чеклаш олиб ташланганлиги тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.
Моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш маъмурий ва жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.
Гаров предметини гаровга олувчида қолдирган ҳолдаги гаров тўғрисида НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА.
Ходимнинг розилигисиз меҳнат ҳақидан қуйидаги ҳолларда ушлаб қолиниши мумкин:
Иш ҳақидан ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимнинг иш ҳақининг 50 фоизидан ортиб кетмаслиги лозим. Ушбу чеклов алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ахлоқ тузатиш ишлари тарзидаги жазо тайинланган ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолишга нисбатан татбиқ этилмайди. Бундай ҳолларда ушлаб қолинадиган ҳақнинг миқдори 70 фоиздан ортиб кетмаслиги лозим.
Биргаликда фарзандлар бўлган тақдирда никоҳни бекор қилиш учун фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш керак.
Керакли ҳужжатлар:
Агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Суд ишнинг кўрилишини кейинга қолдириб, эр-хотинга ярашиш учун олти ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли.
Никоҳдан ажралишни суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида ФҲДЁ органида қайд этиш эр ёки хотиннинг ёхуд эр ёки хотиндан бирининг ишончнома асосида ҳаракат қилувчи вакилининг никоҳдан ажралишни қайд этиш тўғрисидаги аризаси асосида амалга оширилади. Бунда аризага суднинг ҳал қилув қарори илова қилинади.
Суд қарори билан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги гувоҳномани олиш учун никоҳни рўйхатдан ўтказиш жойидаги ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилишингиз керак.
“Аёллар дафтари”га 30 ёшдан ошган қуйидаги тоифадаги хотин-қизлар киритилади:
Батафсил ҳаволада танишинг.
- Болалар нафақаси 12 ой муддатга тайинланади, бироқ оиланинг энг кичик ёхуд ягона боласи тегишлича ўн саккиз ёшга тўлган ойнинг охиригача тўланади.
- Моддий ёрдам бола(болалар)сиз ёки барча болалари 18 ёшдан катта бўлган оилаларга ва якка-ёлғиз фуқароларга 6 ой муддатга тайинланади ва тўланади.
- Агар бир оилада туғилган, фарзандликка олинган ёки васийликка қабул қилинган болалар эгизак бўлса, уларнинг бири ёши 3 ёшгача бўлган кичик бола, кейингилари мос равишда иккинчи, учинчи ёки тўртинчи ҳисобланади.
Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам Низомнинг 2-иловасига мувофиқ схема бўйича тайинланади ва тўланади.
Аризага қуйидагилар илова қилинади:
Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг «Ягона реестр» АТ томонидан электрон сўров юборилган кунда ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан меҳнат стажи ҳисобланиши учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган (тўлиқ) миқдорда ижтимоий солиқ тўланганда ҳисобга олинади.
2021 йил 1 сентябрга қадар тайинланган 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ҳамда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамни тўлаш муддатлари тугагунига қадар, мазкур турдаги нафақалар ва моддий ёрдамнинг амалдаги миқдорлари ҳамда уларни тўлаш муддатлари сақлаб қолинади.
Болалар нафақаси ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам миқдорлари:
а) болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:
б) кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 380 000 сўм.
Болалар нафақаси тайинланган оилада болалар сони ўзгарган тақдирда (навбатдаги бола туғилганда, 18 ёшгача болалардан бири вафот этганда, бола (болалар) 3 ёшга ва 18 ёшга тўлганда ва шу кабилар), болалар нафақаси миқдори болаларнинг тегишли сонидан келиб чиқиб, кейинги ойдан бошлаб қайта ҳисобланади.
Алимент тўловчи ишламайдиган бўлса ёки иш ҳақи ёхуд даромадини тасдиқловчи ҳужжатларни судга тақдим қилмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтда алимент Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади.
Агар қарзни бундай белгилаш алимент тўловчининг манфаатларига жиддий путур етказса, бу ҳақда судга мурожаат қилиш мумкин. Суд алимент тўловчининг моддий, оилавий аҳволи ва бошқа ҳолатларни инобатга олиб, алиментнинг пул билан тўланадиган қатъий суммасини белгилаши мумкин.
Жавоб: 3 ёшга тўлмаган болалари бор, бюджет ҳисобидаги муассаса ва ташкилотларда ишлаётган аёлларга иш вақтининг ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланган ушбу ҳаволага ўтинг.