Фуқарони ишга қабул қилиш унинг мутахассислиги, малакаси етарли бўлмаганда ва қонунда белгиланган бошқа асосларда рад этилиши мумкин.
Ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этиш мумкин эмас.
- Ишга қабул қилиш рад этилганда, иш берувчи унинг сабабини кўрсатган ҳолда 3 кун ичида ёзма жавоб бериши шарт.
- Ишга кираётган шахснинг паспорти (ID карта) ҳақиқий бўлмаса, ишга қабул қилиш рад этилиши мумкин.
Ишга қабул қилиш ғайриқонуний рад этилганда, меҳнат ҳуқуқини ҳимоя қилувчи ташкилотларга мурожаат этиш учун ҳаволага ўтинг.