- темир йўл вокзали — йўловчиларга хизмат кўрсатиш, поездлар ҳаракатини бошқариш ва хизмат ходимларини жойлаштириш учун мўлжалланган темир йўл станциясидаги бино ёки бинолар комплекси, иншоотлар ва қурилмалар;
- йўловчилар платформаси (перрони) — станцияларда ёки тўхташ шохобчаларида йўловчиларнинг вагонларга қулай ва хавфсиз ўтиши, уларнинг вагонларга чиқиши ва тушиши учун қулайлаштирилган майдонча.
- Йўловчилар темирйўл вокзали (станцияси) ҳудудига кўздан кечирилгандан сўнг киритилади.
- Йўловчилар темирйўл вокзали (станцияси) ҳудудида қўл юки ва багажни ташиш учун аравачалардан бепул фойдаланишади.
- Темирйўлдан ўтиши фақат бунинг учун белгиланган ва жиҳозланган жойларда (пиёдалар ўтиш йўллари, пиёдалар кўприги ёки ер ости йўллари) амалга оширилади.
- Ногиронлик аравачасидаги шахслар темирйўлдан фақат пиёдалар ўтиш йўллари орқали ва албатта кузатувчи билан ўтишилари лозим.
Темир йўл вокзали (станцияси) ҳудудида амал қилувчи чекловлар
- йўловчилар платформаси ва ҳаракатланувчи таркиби тагига кириш, вагонлар орасидан ўтиш;
- темирйўлнинг белгиланмаган жойларидан ўтиш;
- буюмларни темир йўлга қўйиш;
- йўловчилар платформаси четидаги чегараловчи линияларга ўтиш;
- ҳаракатланаётган поездларнинг ёнида югуриш;
- турли ҳаракатли ўйинлар ўйнаш;
- болаларни қаровсиз қолдириш (болали шахслар учун);
- темирйўл транспорти тўлиқ тўхтагунга қадар вагонларга яқинлашиш;
- поезд юриб бораётганда вагонга чиқиш ва (ёки) тушиш;
- вагонлар деразалари ва тамбурлар эшикларидан бош чиқариш;
- йўловчилар платформасидан темирйўлга сакраш;
- белгилар, кўрсаткичлар ёки бошқа ахборот манбалари бор бўлган жисмларга шикаст етказиш, ифлос қилиш, тўсиб қўйиш, уларни олиб ташлаш, мустақил равишда ўрнатиш;
- темирйўл транспорти инфратузилмаси объектларига, шу жумладан темир йўлнинг ҳаракатланувчи таркибига зиён етказиш;
- турган вагонга суяниш, темир йўлнинг ҳаракатланувчи таркиби томига чиқиш;
- вагонлар эшикларининг автоматик очилиши ва ёпилишини тўхтатиб туриш;
- темир йўлнинг ҳаракатланувчи таркиби ҳаракатига халақит бериш;
- зинапояларда ва ўтиш майдончаларида туриш;
- тиргакларга ҳамда боғловчи тармоқларнинг махсус конструкцияларига ва ҳаво линияларига ва сунъий қурилмаларга чиқиш;
- тиргаклардан ҳамда боғловчи тармоқларнинг махсус конструкцияларидан ва электр узатиш ҳаво линияларидан ўтадиган симларга қўл тегизиш;
- чекиш учун мўлжалланмаган жойларда чекиш;
- темир йўл йўловчилар ташиш транспортида алкоголли ичимликлар, токсик ва гиёҳванд моддалар истеъмол қилиб маст ҳолатда бўлиш;
- экилган ҳимоя дарахтларига, қордан ҳимоя қилувчи тўсиқларга ва бошқа йўл объектларига, сигнал берувчи қурилмалар ва алоқа иншоотларига шикаст етказиш;
- санитария қонунчилигини, санитария нормалари, гигиена қоидалари ва нормативларини бузиш;
- поездлар вагонларидан ахлатлар ва бошқа буюмларни ташқарига ташлаш;
- назорат қилинадиган зона ҳудудида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини, жамоат тартиби қоидалари ва нормаларини бузиш;
- тегишли ўрамаларсиз ёки ғилофларсиз фуқароларни майиб қилиши мумкин бўлган моддалар ва буюмларни ўзи билан олиб юриш.
Йўловчилар ва бошқа шахслар темирйўлда ва йўловчилар платформаларида бўлган пайтидаги мажбуриятлари
- темирйўл вокзали (станцияси) ва ваколатли ходимларини темирйўлдаги мавжуд халақит берувчи тўсиқлар ва бошқа шубҳали буюмлар, шунингдек темирйўл вокзали (станцияси) ҳудудидаги бегона ва (ёки) унутиб қолдирилган буюмлар тўғрисида хабар беришлари;
- темирйўлнинг ҳаракатланувчи таркиби яқинлашаётганда вужудга келадиган ҳаво оқимининг таъсири бўлмайдиган масофага бориб туришлари;
- темирйўлнинг ҳаракатланувчи таркибини шошилинч тўхтатиш талаб қилинадиган вазиятлар юзага келган ҳолларда мумкин бўлган усул билан сигнал беришлари;
- перронга чиқишда, вагонга кириш ва вагондан тушишда (болали шахслар учун) болаларнинг қўлидан ушлаш ёки қўлда кўтариб олишлари;
- вагонларга фақат поезд тўлиқ тўхтаганда, бошқа фуқароларга халақит бермасдан, фақат йўловчилар платформаси томонидан (темирйўл станцияларида махсус ажратилган ва мослаштирилган жойларда) киришлари ва (ёки) тушишлари керак.
Темир йўл вокзали (станция) ҳудудидаги шахслар учун яратилган шароитлар
- маълумот-ахборот хизматлари;
- йўловчилар ва расмий делегациялар учун қулай шарт-шароитлар;
- узоқ муддат дам олиш хоналари;
- оналар ва болалар хоналари;
- кутиш заллари;
- овқатланиш учун шароитлар;
- темирйўлнинг айби билан ва бошқа фавқулодда ҳолатларда темирйўл йўловчилар ташиш транспорти ҳаракатида узилишлар юз берган ҳолларда ахборот бериш тизими;
- юк ташувчилар хизматлари;
- юк сақлаш хоналари;
- багаж ва қўл юкини ташишнинг белгиланган нормаларига риоя қилиш устидан назорат тизими;
- йўловчилар поездларга ўтиш учун хавфсиз йўналишлар;
- поездга чиқиш (ундан тушиш) учун шароитлар;
- сервис марказлари;
- имконияти чекланган йўловчилар, уюшган гуруҳлар, шу жумладан болалар гуруҳлари, ҳарбий командаларнинг вагонларга чиқиши-тушиши ва темирйўл вокзалида бўлиши учун хавфсиз ва қулай шарт-шароитлар;
- йўловчиларни муҳофазаси.