Қаерга мурожаат қилиш мумкин?
Болани кўрикка йўллаш жараёнини бошлаш учун оилавий шифокор, «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази, ижтимоий ходим ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш мумкин. Тиббиёт муассасаси зарур текширувларни ўтказади ва асослар мавжуд бўлса, ҳужжатларни ТИЭКга юборади.
Кўрик натижасида нима белгиланади?
ТИЭК боланинг ҳолатини баҳолаб, тегишли хулоса қабул қилади. Қонунчиликда болани ногиронлиги бўлган бола деб 1 йил, 2 йил ёки 18 ёшга тўлгунга қадар эътироф этиш назарда тутилган. Муддат боланинг ҳолатига оид белгиланган мезонларга мувофиқ аниқланади.
Хулосадан норози бўлсангиз, юқори турувчи ТИЭКга ёки белгиланган тартибда судга мурожаат қилиш мумкин.