Жавоб: Истеъмолчи мақбул сифатли ноозиқ-овқат товарини харид қилган кунидан эътиборан 10 кун ичида ушбу товар сотиб олинган жойдаги сотувчидан уни айни шундай товарга алмаштириб олишга бундай товар сотувда бўлмаса, пулини қайтариб олишга ҳақли.
Демак, Ф. исмли аёлнинг туфлини алмаштириш тўғрисидаги талаби, агар туфли кийилиши натижасида унинг товар кўриниши, истеъмол хоссалари, ёрлиқлари бузилмаган бўлса, шунингдек туфлини ушбу сотувчидан сотиб олинганининг исботи мавжуд бўлса қондирилиши керак.
Жавоб: Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари билан тасдиқланган рўйхатга кўра, сотиб олинган зарур сифатдаги дори воситалари қайтариб олинмайдиган ёки шунга ўхшаш товарга алмаштирилмайдиган ноозиқ-овқат товарлари ҳисобланади.
Қайд этиш лозимки, дорихонадаги “Сотилган дори воситалари қайтариб олинмайди!” деган ёзув “унинг нуқсони бўлсаям” деган маънони ҳам билдиради. Қонун эса, нуқсонли товар сотилган истеъмолчининг ҳуқуқларини ҳимоя қилади.
Жавоб: Янги автомашинани кафолат муддати мобайнида алмаштириш, кузов ёки камида иккита агрегатни алмаштириш зарур бўлган тақдирда, эксперт комиссияси қарорига кўра амалга оширилади.
Нуқсонлари бўлган автомашинани сотувчи, ишлаб чиқарувчи (унинг функцияларини бажарувчи корхона) томонидан алмаштириш 7 кун муддатда (агар талаб берилган пайтда шунга ўхшаш автомашина бор бўлса), сифатни қўшимча равишда текшириш зарур бўлганда эса автомашина эгаси томонидан талаб берилган кундан бошлаб 20 кун ичида амалга оширилади. Автомашинани алмаштириш муддатлари эксперт комиссияси қарори қабул қилинган санадан бошлаб ҳисобланади.
Шунга ўхшаш автомашина мавжуд бўлмаганда сотиб олувчининг нуқсонли автомашинани алмаштириш тўғрисидаги талаби эътироз берилган пайтдан бошлаб бир ой ичида қондирилиши керак.
Жавоб: Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари билан тасдиқланган рўйхатга кўра, сотиб олинган зарур сифатдаги мебель (мебель гарнитурлари ва тўпламлари) қайтариб олинмайдиган ёки шунга ўхшаш товарга алмаштирилмайдиган ноозиқ-овқат товарлари ҳисобланади.
Ш. исмли аёл дўкондан сотиб олган мебель тўпламида бирон-бир нуқсон мавжуд бўлмаганлиги сабабли, фақатгина унинг ранги уйнинг гулқоғози рангига мос келмаганлиги асос қилинган ҳолда алмаштирилмайди.
Жавоб: Ўзига зарур сифатга эга бўлмаган озиқ-овқат товари сотилган харидор харид қилингандан кейин 24 соат мобайнида нуқсонли товарга нисбатан муайян талабларни қўйиш ҳуқуқига эга бўлади.
Демак, Т. исмли шахс гўшт харидини амалга оширгач 24 соат ўтганидан кейин уни дўконга қайтариб олиб борган бўлса, дўкон сотувчисининг унга нисбатан билдирган эътирози тўғри.