Меҳнат ҳақининг миқдори иш берувчи ва ходимнинг ўзаро келишуви бўйича белгиланади.
Меҳнат ҳақи ходимнинг ишлаган даври ва бажарган иши учун берилади.
Меҳнатга ҳақ тўлаш қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдоридан оз бўлиши мумкин эмас ва унинг энг кўп миқдори бирон бир тарзда чекланмайди.
Меҳнат ҳақи шакли ва тизимлари, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар жамоа шартномаларида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатларда белгиланади. Меҳнатга ҳақ, қоида тариқасида, пул шаклида тўланади. Меҳнат ҳақини натура шаклида тўлаш тақиқланади (истисно сифатида қишлоқ хўжалиги вакиллари ходимларга меҳнат ҳақини ўзлари етиштирган ва қайта ишланган маҳсулотлар билан (натура) тўлаши мумкин). Ходимларга иш ҳақи улар ишлаётган жойда тўланади. Иш ҳақини тақиқланган шаклларда тўлаганлик учун мансабдор шахсларга маъмурий жарима белгиланган.
Иш ҳақи ҳисоб-китобдаги хато натижасида ортиқча тўланган бўлсагина ходим томонидан қайтарилади. Иш берувчи томонидан ихтиёрий равишда тўланган ортиқча тўловлар қайтарилмайди.
Меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас. Қоида тариқасида ҳар ойнинг 15 санасида аванс тўлови, кейинги ойнинг 5 санасигача ойлик маош берилади.
Меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ходимнинг розилиги билан ёки розилигисиз ўзгартирилиши мумкин. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг шартларини ходим учун ноқулай томонга ўзгартиришга унинг розилиги билан амалга оширилади. Қуйидаги ҳолларда ходимнинг розилигисиз меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ўзгартирилиши мумкин: Бўлажак ўзгартириш ҳақида ходим камида 2 ой олдин огоҳлантирилади.
Ходимнинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолиш унинг ёзма розилиги билан ёки суднинг қарорига кўра амалга оширилиши мумкин. Ходимнинг розилигисиз меҳнат ҳақидан қуйидаги ҳолларда ушлаб қолиниши мумкин.
Табиий-иқлим ва турмуш шароитлари ноқулай бўлган жойларда меҳнат ҳақига район коэффициентлари ва устамалар белгиланади.