Истеъмолчини иссиқ сув билан таъминлаш йил давомида кеча-кундуз (24-соат мобайнида) ва узлуксиз амалга оширилиши керак.

Иссиқлик таъминоти меъёрлари
  • иситиш бўйича – иситиш мавсуми даврида 1995 йилгача қурилган кўп қаватли турар жой хоналаридаги ҳарорат камида 20оС, кўп қаватли уйлардаги иссиқлик тизими реконструкция қилинмаган бўлса – ҳарорат камида 18оС;
  • иссиқ сув таъминоти бўйича – санитария қоидаларига мувофиқ иссиқ сувнинг ҳарорати 50–75оС.

Бунда қуйидагилар бўйича санитария қоидалари талаблари бажарилиши шарт
  • сувнинг эпидемия хавфсизлиги бўйича;
  • сувнинг қулай органолептик хоссалари бўйича;
  • сувнинг инсон организмига зарарли таъсирининг олдини олиш бўйича.

Иситиш даври қуйидагича
  • ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8оСдан паст бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган кундан кейинги кундан бошланади;
  • ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8оС юқори бўлганда тамомланади.

Аҳолини марказлаштирилган иссиқлик таъминоти билан қамраб олиш имконияти мавжуд бўлмаганда ҳокимликлар истеъмолчиларни маҳаллий иссиқлик таъминоти (модуль, локал, буғ қозонхонаси, иситиш қурилмалари) билан таъминлаш чораларини кўради.

Етказиб берувчи томонидан хизматлар сифатсиз кўрсатилганда:

  • Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига мурожаат этиш учун ҳаволага ўтинг;
  • Монополияга қарши курашиш давлат қўмитасига мурожаат этиш учун ҳаволага ўтинг.


Ҳаётий мисол: иссиқлик таъминоти нормаси

Савол: Т. исмли шахс кўп квартирали уйда яшаши, қишки мавсумда иситиш ва иссиқ сув таъминоти яхши эмаслиги, яъни иситиш радиаторларида ва сув олиш жойларида иссиқ сувнинг ҳарорати жуда пастлиги ҳақида маълум қилиб, уйни иситиш ва иссиқ сув билан таъминлашда қандай меъёрлар белгилангани тўғрисида ҳуқуқий тушунтириш беришни сўради.

Жавоб: Иситиш мавсуми даврида 1995 йилгача қурилган кўп қаватли турар жой хоналаридаги ҳарорати камида 20о С, агар кўп қаватли уйлардаги иссиқлик тизими реконструкция қилинмаган бўлса – турар жой хоналаридаги ҳарорат камида 18о С бўлиши, иссиқ сув таъминоти бўйича – сув олиш жойларида иссиқ сувнинг ҳарорати 50 – 75о С бўлиши керак.