Тўлов ҳужжатида хатолик ёки ҳисобга олиш прибор кўрсаткичида ноаниқлик аниқланса, истеъмолчи электр тармоғи корхонасига дарҳол мурожаат қилиши керак. Бунда мурожаат қилинган кундан бошлаб 10 суткадан кечиктирмай, ҳисоб-китоб текширилади, прибор кўрикдан ўтказилади.
Электр учун ҳақ тўлаш:
- маиший истеъмолчи ҳар ойнинг 10-санасига қадар электр учун ҳисоб-китоб қилиши шарт;
- агар қарздорлик бартараф этилмаса, истеъмолчи электр тармоғидан узилади.
Электрдан умумий фойдаланишда ҳисоб-китоб:
- коммунал хонадонда бир нечта оила яшаганда, истеъмол қилинган электрни улар ўртасида тақсимлаш назорат ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичлари бўйича амалга оширилади;
- назорат ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш учун электр тармоғи корхонасининг рухсати талаб этилмайди;
- умумий фойдаланиладиган жойларда истеъмол қилинган электр миқдори амалда яшовчилар сони бўйича тақсимланади.
Ҳисобга олиш прибори вақтинча бузилганда ҳисоб-китоб:
- ҳисобга олиш прибори истеъмолчининг айбисиз бузилганда, ҳисоб-китоб прибор бузилишига қадар ёки ҳисобга олиш тиклангандан кейинги ўртача суткалик сарф бўйича амалга оширилади;
- ҳисобга олишни тиклаш 1 ойдан ошмаслиги зарур;
- агар приборни объектив сабабларга кўра, 1 ойда тиклаб бўлмаса, ҳисоб-китоб қилиш тартиби истеъмолчи ва электр тармоқғи корхонаси келишуви билан белгиланади.
Ҳисобга олинмаган электр миқдорини аниқлаш:
- ҳисобга олинмаган электр миқдори далолатнома асосида аниқланади;
- маиший истеъмолчи Мажбурий ижро бюро қарори юзасидан эътироз билдириш ҳуқуқига эга;
- қўшимча тўлов ҳужжати бўйича 10 кун муддатда ҳақ тўланмаса, қарздорлик мажбурий тартибда ундирилади;
- электр сарфининг қайта ҳисоби истеъмолчини қоида бузганлик учун жавобгарликдан озод этмайди.
Маиший истеъмолчи қарздор бўлиб қолса, тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун 0,1 фоизи миқдорида пеня тўлайди.