Ўзбекистонга кириш, чиқиш ва транзит визалари тоифалари:
  • дипломатик кириш визаси (доимий аккредитация қилинганлар учун);
  • дипломатик кириш визаси (вақтинча турганлар учун);
  • дипломатик кириш визаси (дипломатик паспорт эгалари учун туристик);
  • хизмат кириш визаси (доимий аккредитация қилинганлар учун);
  • хизмат кириш визаси (вақтинча);
  • хизмат кириш визаси (Ўзбекистон Республикаси давлат ташкилотларининг таклифи бўйича);
  • расмий кириш визаси (расмий ва давлат ташрифлари доирасида);
  • ишбилармонлик кириш визаси (Ўзбекистон Республикасининг профиль муассасалари ва идораларида аккредитация қилинганлар учун);
  • ишбилармонлик кириш визаси (бизнес виза);
  • туристик кириш визаси;
  • гуруҳли туристик кириш визаси;
  • зиёрат кириш визаси;
  • ишчи кириш визаси (Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги лицензияси асосида);
  • матбуот вакиллари учун кириш визаси (Ўзбекистон Республикаси ТИВда доимий аккредитация қилинган);
  • матбуот вакиллари учун кириш визаси («Дунё» ААда вақтинча аккредитация қилинганлар);
  • меҳмон кириш визаси (Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси орқали Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг таклифи бўйича);
  • меҳмон кириш визаси (хорижий фуқароларнинг таклифи бўйича);
  • ватандошлар учун кириш визаси (Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси орқали Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг таклифи бўйича);
  • талабалар кириш визаси (олий таълим муассасалараро алмашиш асосида — вақтинча таълим олиш даврига);
  • ўқув кириш визаси (доимий асосда — таълим даврига);
  • ўқитувчилар кириш визаси (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий асосда ишга жойлашишда);
  • академик кириш визаси (вақтинча асосда);
  • тиббий кириш визаси;
  • экипаж учун кириш визаси;
  • ҳайдовчилар учун кириш визаси;
  • чиқиш визаси;
  • транзит визаси;
  • кўп марталик инвестиция визаси.

Визаларни бериш муддатлари билан ҳавола орқали танишинг.

Электрон виза

Чет эл фуқаролари электрон визани Ўзбекистоннинг электрон виза расмий порталига мурожаат йўллаш орқали расмийлаштиришлари мумкин.

Консуллик йиғими миқдорлари:
  • бир марталик - 20 АҚШ доллари;
  • икки марталик - 35 АҚШ доллари;
  • кўп марталик - 50 АҚШ доллари.

2018 йил 1 июлдан фуқаролари визасиз транзит режимида кириш, вақтинча бўлиш ва Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетиши мумкин бўлган давлатлар рўйхати.

2020 йил 1 январдан фуқароларига 30 кунгача визасиз режим ўрнатилган давлатлар рўйхати.