Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахснинг даромадларига 12 фоизли ставка бўйича солиқ солинади.

Ўзбекистон Республикасининг резидентларига дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадларга 5 фоизли ставка бўйича солиқ солинади.


Жисмоний шахс – Ўзбекистон Республикаси норезидентининг Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган даромадларига, қуйидаги ставкалар бўйича солиқ солинади:

  • дивидендлар ва фоизларга – 10 фоиз;
  • халқаро ташишларда транспорт хизматлари тақдим этишдан олинадиган даромадларга (фрахтдан олинадиган даромадлар) – 6 фоиз;
  • меҳнат шартномалари (контрактлари) ва фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятдаги шартномалар бўйича олинган даромадлар ва бошқа даромадларга – 20 фоиз.

Даромад солиғи калькулятори.