Мазкур кредит тури оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзанд(лар)ини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож хотин-қизларга берилади.
- Давлат дастури доирасида шаҳарлардан арзон квартиралар ва қишлоқ жойларидан бир қаватли уйлар ипотека кредити асосида берилади.
- Яшаш шароитларига яхшилашга муҳтож аёллар учун квартираларни белгилаш туман (шаҳар) ҳокимиятларида ташкил этилган ҳудудий комиссиялар томонидан амалга оширилади.
Талабгор Давлат дастурида иштирок этаётган банк филиалига кредит ажратиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади.
Аризани кўриб чиқиш муддати 15 банк куни ҳисобланади.
- Субсидиялар олиш учун аризалар Давлат хизматлари марказлари орқали берилади.
- Сотиб олинадиган квартиранинг қиймати уй-жойнинг ҳисобланган қийматидан ошиб кетган тақдирда, қийматнинг қолган қисми қарз олувчи томонидан ўз маблағлари ҳисобидан тўланади. Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси пасайтирилган тақдирда, Молия вазирлиги томонидан ажратилган маблағлар ва тижорат банкларининг ипотека кредитлари бўйича фоизлар мутаносиб равишда камаяди, оширилган тақдирда эса ўзгаришсиз қолади.
Эътибор беринг!
- Субсидия олиш жараёнида Давлат хизматлари марказлари Сиздан фақатгина ариза олиб қолиб тайёр натижани тақдим этишга ваколатли.
- Қолган масалалар, яъни кимларга қанча миқдорда субсидиялар ажратишни алоҳида комиссия ҳал қилади. Бу ишга Давлат хизматлари маркази аралашмайди.
- Субсидиялар бир оилага (оила аъзоларининг биттасига) фақат 1 марта берилади.