Ишсизларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш шакллари
  • курсли - 10-30 нафар тингловчидан иборат ўқув гуруҳларида туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказларининг Ўқув марказларида таълим муассасалари билан келишилган ҳолда белгиланган муддатларда назарий таълим берилади;
  • якка тартибда - 4-5 нафар тингловчи ўқитувчилардан маслаҳатлар (консультациялар) олиш йўли билан мустақил равишда ўрганади (масалан: миллий ҳунармандчилик касбларига “Уста-шогирд” усули).

Муддатлар
  • касбга тайёрлашда - 6 ойгача;
  • ўқув маслаҳатлари учун - касб ўргатиш учун ажратилган умумий вақтнинг 30–40 фоизи.

Алоҳида ишлар бўйича ўқитиш

Қозон назорати ва ер ости иншоотларига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган касблар (қозон машинисти, қозонхона ўтёқарлари, кран машинистлари, электромеханиклар, лифтчилар ва бошқалар) бўйича ишсизларни ўқитиш меҳнат органларининг мазкур тоифали ишчилар зарур бўлган корхоналар билан тузган шартномалари асосида фақат касб-ҳунар коллежларида, ўқув марказларида, ўқув-курс комбинатларида, техника мактабларида амалга оширилади. Ишчиларни бундай касбларга якка тартибда тайёрлашга йўл қўйилмайди.


  • Миллий ва бадиий ҳунармандчилик касбларига ўргатиш фақат «Ҳунарманд» уюшмасига аъзо бўлган якка тартибда фаолият кўсатаётган тадбиркор усталарнинг мактабларида амалга оширилади.
  • «Уста-шогирд» усулида касб ўргатишда ўқиш муддатлари кўрсатилиб шартнома тузилади.
  • Ишсизларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ўқув маркази рўйхати билан танишиш учун ҳаволага ўтинг.