Олий ва ўрта махсус ўқув юртларида таълим олаётган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессиясида қатнашиш даврида қуйидаги тартибда таътиллар берилади:

  • биринчи ва иккинчи курсда таълимнинг кечки шаклида олий ўқув юртларида таълим олаётганларга ҳар йили камида - 20 календарь кун; касб-ҳунар коллежи ва академик лицейда таълим олаётганларга ҳар йили камида - 10 календарь кун, сиртдан таълим олаётганларга эса, ҳар йили камида - 30 календарь кун;
  • учинчи ва ундан кейинги курсда таълимнинг кечки шаклида олий ўқув юртларида таълим олаётганларга ҳар йили камида - 30 календарь кун, касб-ҳунар коллежи ва академик лицейда таълим олаётганларга ҳар йили камида - 20 календарь кун; сиртдан таълим олаётганларга эса, ҳар йили камида - 40 календарь кун;
  • олий ва ўрта махсус ўқув юртларида битирув имтиҳонларини топшириш даврида камида - 30 календарь кун;
  • диплом лойиҳасини (ишини) тайёрлаш ва ёқлаш даврида олий ўқув юрти талабаларига -   4 ой, касб-ҳунар коллежи ва академик лицейи талабаларига эса - 2 ой муддат.