Оилавий поликлиника ва қишлоқ врачлик пункти ўзига бириктирилган маҳалла, қишлоқ, даҳа ва бошқа жойлардаги аҳолига тиббий хизмат кўрсатадиган соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинлари бўлиб ҳисобланади.
Умумий амалиёт шифокорининг мажбуриятлари:
- аҳолига энг кўп учрайдиган касалликларни профилактика қилиш ва даволаш бўйича алоҳида беморлар ҳамда бутун оила даражасида тиббий хизматлар кўрсатиш;
- беморларни ўз вақтида ихтисослаштирилган тиббий муассасаларга маслаҳат ва касалхонага ётқизиш учун юбориш;
- хизмат кўрсатиладиган ҳудуд аҳолисига стандартлар ва мавжуд жиҳозларга мувофиқ касалхонага қадар шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш;
- хизмат кўрсатиладиган аҳоли ўртасида шикастланишлар, ногиронликлар, ўлимнинг олдини олиш бўйича чораларни кўриш;
- соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш (тўғри овқатланишни, чекиш ва спиртли ичимликларни истеъмол қилишга қарши курашиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни тавсия қилиш);
- санитария-эпидемиолигия қарши тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш (профилактик эмлашлар, бириктирилган ҳудудлар ва хонадонларнинг санитария ҳолатини умумий мониторинг қилиш, юқумли касалликлар ўчоқларида кузатув тадбирларини ўтказиш, хизмат кўрсатиладиган ҳудудда эпидемик вазиятни таҳлил қилиш, бириктирилган аҳолини эпидемиологик хавфли ҳолатлар тўғрисида огоҳлантириш) ва бошқалар.