Болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан амалга оширилади
  • ота-она вафот этганда;
  • ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилганда ёки ота-оналик ҳуқуқи чекланганда;
  • ота-она муомалага лаёқатсиз деб топилганда;
  • ота-она касал бўлганда;
  • ота-она узоқ муддат бўлмаганда;
  • ота-она болаларни тарбиялаш ёки уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаганда (ота-она тарбия, даволаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасалари ва бошқа муассасалардаги боласини олишдан бош тортганда);
  • ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бошқа ҳолларда.

  • Васийлик ва ҳомийлик органлари ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлайди, бундай болаларни ҳисобга олади ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ҳар бир ҳолатга қараб, болаларни жойлаштириш шаклларини танлайди, шунингдек бундан буён уларга таъминот бериш, уларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш шарт-шароитларини назорат қилиб боради.
  • Муассасаларнинг (мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим муассасалари, даволаш муассасалари ва бошқа муассасаларнинг), фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг мансабдор шахслари ва бошқа фуқаролар болалар ота-она қарамоғидан маҳрум бўлганлигидан хабардор бўлгач, етти кунлик муддат ичида бу ҳақда болалар ҳақиқатда турган жойдаги васийлик ва ҳомийлик органларига хабар беришлари шарт.
  • Васийлик ва ҳомийлик органи бундай маълумотларни олган кундан эътиборан уч кун ичида боланинг турмуш шароитини текшириб чиқиши ва бунда боланинг ота-она ёки қариндошлари қарамоғидан маҳрум бўлганлиги аниқланса, уни жойлаштириш масаласи ҳал бўлгунига қадар боланинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаши шарт.

Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар
  • оила (фарзандликка олиниши, васийлик, ҳомийлик белгиланиши ёки тутинган оила)га берилиши;
  • оилага бериш имконияти бўлмаганда эса етим болалар ёхуд ота-оналар қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун муассасаларга («Меҳрибонлик» уйлари, болалар шаҳарчалари, болалар уйлари ҳамда етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун бошқа тарбия муассасалари) берилиши лозим.


  • Ўзларига бириктирилган тураржойга эга бўлмаган ва тураржойга муҳтожлар сифатида ҳисобда турган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шу жумладан бундай тоифадаги 18 ёшдан 23 ёшгача бўлган шахслар, турар жой олиш ҳуқуқига эга.
  • Уларга турар жойлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарорлари асосида навбатдан ташқари берилади.
  • Турар жойлар уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси доирасида ижара шартномаси асосида берилади.
  • Турар жой бериш тўғрисидаги қарор асосида туман (шаҳар) ҳокимлиги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга белгиланган намунадаги ордер беради, у берилган турар жойга кўчиб кириш учун асос ҳисобланади.
  • Турар жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳисобга қўйиш учун уларнинг қонуний вакиллари болаларнинг уларда бўлиш муддати тугашидан олти ой олдин болаларнинг яшаш жойидаги васийлик ва ҳомийлик органига ариза берадилар ва уларнинг турар жой олиш ҳуқуқини тасдиқловчи тегишли маълумотларни тақдим этадилар.

Турар жой олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар