- Ота-она ва болаларнинг алоҳида-алоҳида мулки бўлиши мумкин ва бирга яшаб турганда улар бир-бирларининг розилиги билан бундай мулкка эгалик қилишлари ва ундан фойдаланишлари мумкин.
- Ота-она ва 14 ёшга тўлган вояга етмаган болалар ўртасида умумий мулк ҳуқуқи вужудга келиши мумкин.
- Ота-она ва вояга етмаган болалар умумий мол-мулкни вужудга келтириш тўғрисида келишув тузишлари мумкин.
Ота-она ва вояга етмаган болаларнинг умумий мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқи фуқаролик қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
- Ота-она ҳаётлигида болалар уларнинг мол-мулкига нисбатан мулкдор бўлиш ҳуқуқига эга эмас.
- Ота-она ҳам вояга етмаган болаларнинг мол-мулкига нисбатан мулкдор бўлиш ҳуқуқига эга эмас.
- Вояга етмаган болалар ўз ота-онасидан ва бошқа шахслардан таъминот олиш ҳуқуқига эга. Вояга етмаган болалар таъминоти учун олинган маблағ, пенсия, нафақа унинг отаси ёки онаси тасарруфида бўлиб, боланинг таъминоти, тарбияси ва таълим олиши учун сарфланиши керак.