Мазкур хизмат жисмоний шахсларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш, уларга солиқ тўловчининг идентификация рақамини (СТИР) бериш тартибини белгилайди.
Ваколатли орган:
- мурожаат этиш учун - Давлат хизматлари марказлари (манзиллари қуйидаги ҳаволада жойлашган);
- Давлат солиқ қўмитаси.
Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
- Белгиланган шаклда сўровнома.
- паспорт нусхаси.
Хизмат учун тўлов: йиғим ундирилмайди.
Муддат: бир иш соати.
Натижа: СТИР.
Ушбу хизматни электрон шаклда олиш учун, қуйидаги ҳаволадан ўтинг.