Ваколатли орган:
- Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (марказий бошқарув органи учун), Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари.
Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
- Ариза;
- Таъсис йиғилиши баёни;
- Диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органи устави;
- Давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати;
- Диний ташкилот таъсисчилари тўғрисидаги маълумотлар;
- Диний ташкилотнинг раҳбар органи аъзолари ҳақида маълумот;
- Диний ташкилот раҳбарларининг диний маълумоти ҳақидаги нотариал тартибда тасдиқланган ҳужжатлари нусхалари;
- Диний ташкилотнинг юридик (почта) манзили тўғрисида тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органининг (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Давлат санитария-эпидемиология хизмати, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг тегишли бўлинмалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг розилик хати илова қилинган ҳолда) кафолат хати;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг розилик хати.
Хизмат учун тўлов:
- диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари ва диний таълим муассасалари учун — БҲМнинг 20 баравари;
- бошқа диний ташкилотлар учун — БҲМнинг 10 баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
Муддат: ариза бергандан сўнг 1 ой мобайнида ёкида тегишли органлардан ҳулосалар олиш талаб қилинса ариза берилгандан кундан 3 ой мобайнида.