Чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларини аккредитациядан ўтказишга ваколатли орган Адлия вазирлиги ҳисобланади.
Аккредитация Ўзбекистонда яшаш ва ишлаш учун асос бўлади.
Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
- ариза;
- чет эл фуқаросининг шахсий варақаси;
- чет эл фуқаросининг (3 см х 4 см ўлчамдаги) тўртта рангли фотосурати;
- хорижий ходимни ННТга ишга қабул қилиш тўғрисидаги ваколатли шахс имзолаган тасдиқнома-хат.
- Халқаро ва хорижий ННТларнинг ваколатхоналари ва филиалларига тааллуқли тасдиқнома-хат белгиланган тартибда легаллаштирилади ёки унга апостиль қўйилади;
- тиббиёт муассасасининг ОИВ-инфекцияси йўқлиги тўғрисидаги маълумотномаси (Одамнинг иммунитет танқислиги вирусига мавжуд эмаслиги ҳақида сертификат бериш давлат хизматига ўтиш);
- чет эл фуқароси паспортининг нусхаси;
- йиғим тўланганлиги тўғрисида квитанция.
Кўрсатиладиган хизмат учун БҲМнинг 5 баравари миқдорида тўлов ундирилади.
Муддат: ариза берилган кундан 1 ой муддат ичида.