Никоҳда бўлмаган ота-онадан туғилган болага оталикни белгилаш ота ва онаси (агар отаси вояга етмаган ҳисобланса, у ҳолда қонуний вакили) томонидан биргаликда берилган аризаси ёки суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида ФҲДЁ органида амалга оширилади.
Оталикни белгилаш ариза берилган куни ота-онасининг иштирокида амалга оширилади.
Оталикни ишончнома бўйича белгилашга йўл қўйилмайди.
Аризачи Давлат хизматлари марказларига келиб ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали сўровнома тўлдириши мумкин.