Боланинг туғилишини қайд этиш мажбурий бўлиб, бола туғилган жойдаги ёки ота-онасидан бирининг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойидаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.

Туғилганлик ҳақидаги ариза бола туғилган кундан бошлаб 1 ой муддат мобайнида оғзаки ёки ёзма шаклда берилиши зарур.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • бола туғилганлиги тўғрисидаги тиббий маълумотномаси;
  • ота-оналарининг паспортлари ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар;
  • никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гербли гувоҳнома ёки оталикни белгилаш ҳақидаги ариза ёхуд никоҳда бўлмаган онанинг аризаси тақдим этилади.

Хизматни Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олиш мумкин.