Йўловчи чиптасида кўрсатилган йўналишдан бошқа нотўғри йўналиш поездига адашиб чиққан йўловчи, поездни энг яқин станцияда тарк этиши керак.
Бу ҳолатда, йўловчи ташиш поезди бригадири асосий ўтқазиш станциясига йўловчини бепул қайтиш ҳуқуқини берувчи далолатнома тузади, йўловчидан жарима ундирилмайди.
Чиптада кўрсатилган муддатдан олдин йўловчи ташиш поездига ўтирган йўловчи ташиш поездидан чиқарилиши шарт эмас. Йўловчи поезд етарли тўхташ вақтига эга бўлган йўлдаги биринчи станцияда ўз чиптасини қайтаришга топшириши ва ушбу поездга чипта расмийлаштириши керак.
Фойдаланилмаган чипта қайтарилиши умумий асосда амалга оширилади
Юқори баҳоланувчи тоифа вагонига унда кетиш ҳуқуқини бермайдиган чипталар билан кириб қолган йўловчидан жарима ундирилмайди. Йўловчи бу ҳолда унинг чиптасига мос келувчи вагонга ўтиши шарт ёки бўш жойлар мавжудлигида ушбу вагонда белгиланган тартибда тегишли қўшимча тўлаб қолиши мумкин.