Қуйидаги ҳолларда қўл юки буюмларини ташишга йўл қўйилмайди
  • кўздан кечиришдан ўтмаган;
  • вагонга зарар етказувчи буюмлар;
  • вагонни ифлос қилувчи буюмлар;
  • бошқа йўловчиларнинг буюмлари;

Фақат ётоқ ўринли йўловчи ташиш поезди вагонларида, шунингдек шаҳарлараро қатновчи поездларнинг барча вагонларида бир чиптага биттадан ошмаган миқдорда маиший ва ташкилий техникалар ташилишига (йўловчида қўл юкининг мавжудлигидан қатъи назар) рухсат этилади. Бунда уларнинг ҳар бир донаси учун, унинг вазнидан қатъи назар, (кичик габаритли портативларидан ташқари) багаж тарифи бўйича 30 кг юк учун тариф ундирилади.

Йўловчи ташиш поездларида йирик габаритли маиший ва ташкилий техникаларни, шунингдек ўз ўлчамларига кўра кўздан кечиришдан ўтиш имкони бўлмайдиган бошқа аппаратураларни ташишга йўл қўйилмайди.

Қўл юки ва багаж сифатида ташиш тақиқланган хавфли моддалар ва буюмлар.
  • тегишли рухсат берилган ҳужжат бўлмаган барча турдаги ўқ отар ва тиғли қуроллар:
  • тегишли рухсат берилган ҳужжат бўлмаган барча турдаги портловчи моддалар ва улар билан тўлдирилган буюмлар, портлатиш воситалари;
  • сиқилган ва суюлтирилган газлар;
  • тез ёнувчан қаттиқ моддалар;
  • тегишли рухсатнома берилган ҳужжат бўлмаган барча турдаги заҳарли ва заҳарловчи моддалар;
  • герметик идишларсиз ва ўрамларсиз ташиладиган ўювчи, бадбўй ва емирувчи моддалар
  • божхона қоидаларига ва бошқа қоидаларга кўра ташишга йўл қўйилмайдиган буюмлар.