масалан: узунлиги 60, эни 40 ва баландлиги 80
">Учта ўлчови йиғиндиси 180 см дан ошган ҳамда ҳар бир йўловчига бепул қўл юкини максимал вазни 36 кг дан (икки ётоқли вагонлар учун — 50 кг) ошган буюмларни ташиш тақиқланади.
- Бундай қўл юкининг ҳар бир жой вазни 18 кг дан ва баландлиги 1,5 м дан ошмаслиги керак.
- Шаҳарлараро қатновчи йўловчи ташиш поездларида йўловчилар томонидан бепул меъёрдан ортиқ (лекин 50 кг дан ошмаган) қўл юкининг ташилиши багаж тарифига биноан тўланиши керак
Қўл юки, уни сақлаш учун махсус ажратилган жойларда туриши керак.
- Йўловчи ташиш поездларини назорат қилувчи шахслар йўловчи томонидан белгиланган меъёрдан ортиқ қўл юки ташилаётганини аниқлаганда, унга жарима ва багаж тарифи бўйича бутун ҳаракат йўналиши бўйича (бошланиш станциясидан) чиптанинг тўлиқ қийматини тўлашни таклиф этиши керак.
- Йўловчилар томонидан ташилаётган қўл юкини тортиш учун станциялар (вокзаллар)да тарозилар ўрнатилади. Йўловчилар томонидан бундай тарозилардан бепул фойдаланилади.
Шиша ёки ойналар қадоқларда ташилади. Ҳар бир юкхонада "Эхтиёт бўлинг, шиша" деган ёзув бўлиши керак.