Йўл транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) мол-мулкка зарар етказишдан ташқари соғлиққа зарар етказилган (ўлим билан тугаса) тақдирда, ЙТҲ жойини тарк этманг.
- ЙТҲ жойига келган тиббий тез ёрдам ходими жабрланувчиларга тез тиббий ёрдам кўрсатиши, зарур ҳолда уларни касалхонага ётқизиши шарт.
- ЙТҲ иштирокчилари тиббий кўрикдан ўтишлари лозим.
- ЙТҲ иштирокчилари соғлиғи ҳақида акт тузилади ва тегишли маълумотнома тайёрланади.
- ЙТҲ жойига келган ДЙҲХХ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома ва ЙТҲ схемасини тузиши, воқеа иштирокчиларидан, шунингдек гувоҳлардан (зарур бўлганда) тушунтириш олиши керак.
- Суғурта полиси мавжуд бўлса – суғурта компанияси белгиланган тартибда товон пули тўлайди.
- Суғурта полиси бўлмаган тақдирда – автотаранспорт эгаси товон пулини суд томонидан белгиланган миқдорда тўлаб беради.
- Манфаатдор томон ДЙҲХХ ҳаракатидан ёки қарорларидан норози бўлган тақдирда, юқори турувчи органга ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
- Қонунда соғлиққа шикаст етказилганлик (ўлим) учун жавобгарлик белгиланган.