Ваколатли ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

Қуйидагилар аризада кўрсатилади:
  • паспорт нусхаси (юридик шахслар СТИР);
  • ҳайвонот дунёси объектларини (кейинчалик табиатга қўйиб юбориш учун урчитиш, илмий тадқиқотлар, тижорат мақсадлари ва бошқалар) ёки коллекцияларни сақлашнинг мақсади;
  • турлари (кичик турлари, агар дурагай бўлса — ота-оналарининг турлари кўрсатилади) бўйича сони кўрсатилган тирик ҳолдаги ҳайвонларнинг, ҳайвонот дунёси объектлари коллекцияларининг рўйхати;
  • коллекция препаратларини консервациялаш тури (нам препаратлар, таналар, тулумлар ва бошқалар);
  • ҳайвонот дунёси объектлари ва коллекцияларининг келиб чиқиши (сотиб олиниши);
  • питомникда ҳайвонларнинг қайси авлоди мавжудлиги;
  • ҳайвонларни сақлаш шароитлари (қафасда, темир панжарали жойда, эркин ва ҳоказо);
  • ҳайвонлар белгисининг мавжудлиги (тавсифлаш, тартиб рақамини кўрсатиш);
  • ветеринария хизматининг мавжудлиги.

Аризани кўриб чиқиш учун йиғим:
  • Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — жисмоний шахслардан БҲМнинг 0,1 коэффициенти миқдорида;
  • табиатдан фойдаланувчилардан — юридик шахслардан БҲМнинг 0,2 коэффициенти миқдорида;
  • хорижий фуқаролардан — CITES рухсатномалари учун 50 АҚШ доллари ва бошқа рухсатнома учун — 10 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.

Муддат: 15 иш кунидан ошмаган муддатда.