Ваколатли ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
- анкета-ариза;
- паспорт нусхаси (юридик шахслар СТИР);
- турлари бўйича четга олиб чиқиладиган ёки олиб кириладиган ҳайвонларнинг сони;
- четга олиб чиқиш (мамлакати) ёки олиб кириш жойи;
- четга олиб чиқиш учун асос — ҳайвоннинг қонуний сотиб олинганлигини ёки тутилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (қонуний тутишга рухсатноманинг тартиб рақами);
- зоология коллекциясининг ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги ҳужжат.
Аризани кўриб чиқиш учун йиғим:
- Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — жисмоний шахслардан БҲМнинг 0,1 коэффициенти миқдорида;
- табиатдан фойдаланувчилардан — юридик шахслардан БҲМнинг 0,2 коэффициенти миқдорида;
- хорижий фуқаролардан — CITES рухсатномалари учун 50 АҚШ доллари ва бошқа рухсатнома учун — 10 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.
Муддат: 15 кундан ошмаган муддатда.
Рухсатнома бериш қуйидаги ҳолларда рад этилади:
- рухсатнома берилиши учун зарур бўлган ҳужжатларнинг табиатдан фойдаланувчи томонидан тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги;
- табиатдан фойдаланувчининг рухсат беришга доир талаблар ва шартларга мувофиқ эмаслиги;
- табиатдан фойдаланувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;
- ўсимлик дунёси объектларини ғамлаш, уларни ушлаб туриш (сақлаш), транспортда ташишни ўрганишлар, тадқиқлар, текширишлар ёки бошқа илмий ва техник баҳолашларнинг якунлари бўйича асослантирилган салбий хулоса олинганлиги.