Ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хомашёларни сотиш билан шуғулланувчи субъект фаолияти ва сотиш жойининг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқлигини тасдиқлайди.
Ваколатли ташкилот:
- Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария бошқармалари
Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
- Ариза;
- ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хомашёларни сотиш фаолиятини амалга ошириш учун иншоотларнинг қурилиш, техник ва ишлаб чиқариш тавсифи тўғрисидаги ҳужжатлар нусхалари.
Тўлов: бепул.
Муддат: 7 кундан ошмаган муддатда.
Давлат хизмати кўрсатиш натижаси: Ветеринария-санитария экспертизаси хулосаси.