Рухсатнома — иш берувчига Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилиш ҳуқуқини берадиган ҳужжат.
- Иш берувчилар томонидан Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини рухсатнома олмай жалб қилиш тақиқланади.
- Рухсатнома иш берувчига унда кўрсатилган сон ва мутахассисликлар (лавозимлар) учун 1 йил муддатга берилади.
Иш берувчи Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиши ёки электрон шаклда Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ёхуд онлайн-майдончада рухсатнома олиши мумкин.
Ариза намунаси билан ҳаволада танишинг.
- Аризани кўриб чиққанлик учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
► Рухсатноманинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилади.