Сервитут — бегона ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи

Хизмат нархи: Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари миқдорида йиғим ундирилади. Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли “Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори

Хизматни кўрсатиш муддати: 1 иш куни мобайнида

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар: Ариза берувчи келишувни давлат рўйхатидан ўтказиш учун сўровномага сервитут ёки суднинг қарори илова қилинади.

Хизматдан фойдаланувчилар: Кўчмас мулк эгалари бўлган жисмоний шахслар

Боғланиш: Тел: +998 (71) 244-30-82

Ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази.

Бу қандай ишлайди?

Ариза берувчи:

  • Сервитутни давлат рўйхатдан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади ва белгиланган миқдордаги тўловни амалга оширади. Ўз хоҳишига кўра.
  • Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП: Сўровномани Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази (Марказ)га юборади. Сўровнома тўлдирилиши билан

Марказ:

  • Сервитутни рўйхатдан ўтказади, тегишли реестрдан кўчирмани расмийлаштиради ва уни ваколатли органга юборади.
  • Сервитутни рўйхатдан ўтказишни рад этади. 1 иш кун мобайнида.

Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП:

  • QR-код (штрихли код) қўйилган Реестрдан кўчирмани ариза берувчининг электрон манзилига жўнатади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Ўзи келиб мурожаат қилганда Реестрдан кўчирмани ариза берувчига беради. Реал вақт режимида.


Хизматдан фойдаланиш*

*Ушбу хизматдан фойдаланиш учун сиз Ягона интерактив давлат хизматлари порталига ягона идентификация тизими (OneID) орқали киришингиз керак.