Хизмат тавсифи:
► АРТ тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларидан, давлат ҳокимият органларининг тегишли қарорларидан, шу жумладан, тарихий ва маданий обидаларни, атроф муҳитни муҳофаза қилиш талаб ва шартларини ҳамда объектни аниқ ер участкасида жойлаштиришда учинчи шахсларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишдан келиб чиқувчи ўзига хос шаҳарсозлик ва архитектуравий шартлар ҳамда объектни лойиҳалаштириш ва қуришнинг алоҳида шароитлари мажмуасидан иборат ҳужжат ҳисобланиб, унинг асосида объект қурилиши (реконструкцияси) учун лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилади.
- АРТ (I қисм) — бино ёки иншоотнинг ташқи кўринишига, қурилишнинг тахминий майдонларига, автотураргоҳлар, ҳудудга кириш ва чиқиш йўлларига, кичик меъморий шаклларнинг тузилиши, ер участкасининг кўкаламзорлаштирилиши ва ободонлаштирилишига бўлган умумий талабларни белгилайди.
- АРТ (II қисм) — трасса ва муҳандислик коммуникациялари ўтказилишига қўйиладиган асосий талабларни белгилайди.
Хизмат нархи ва тўлаш тартиби: Давлат хизмати кўрсатилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон «Архитектура ва қурилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» қарори.
Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси: Юридик ва жисмоний шахслар.
Ташкилот: Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари.
* Ушбу хизматдан фойдаланиш учун сиз Ягона интерактив давлат хизматлари порталига ягона идентификация тизими (OneID) орқали киришингиз керак.