Хизмат тавсифи: Объектни қайта ихтисослаштириш деганда объектнинг мақсадли йўналишининг реконструкция билан ва реконструкциясиз ўзгариши, яъни хоналар (бинолар)ни унинг лойиҳа-смета ва кадастр ҳужжатларида назарда тутилмаган фаолият учун мослаштириш тушунилади.

Объектни реконструкция қилиш деганда қуйидагилар тушунилади:

  • бинолар ва иншоотларнинг мустаҳкамлиги, зилзилабардошлилигига таъсир қилувчи юк кўтарувчи қисмларининг ўзгаришига олиб келадиган ҳажми ва майдонини ўзгартириш;
  • бинолар ва иншоотларнинг мустаҳкамлиги, зилзилабардошлилигига таъсир қилувчи юк кўтарувчи қисмларини ўзгартирмасдан ҳажми ва майдонини ўзгартириш;
  • бино ва иншоотларнинг дастлабки ҳажмини сақлаб қолган ҳолда уларнинг асосий қисмларига ўзгартириш киритиш;
  • ўз ер участкасида бир-бирига туташиб кетувчи ва алоҳида қўшимча бино ва иншоотлар қуриш.

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби: Давлат хизмати кўрсатилганлиги базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Натижани олиш усуллари: Электрон кўринишда.

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 18.05.2018 йилдаги ВМҚ-370-сон "Архитектура ва қурилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори.

Хизматни кўрсатиш муддати: 5 иш куни ичида.

Хизмат натижаси: Электрон манзилга рухсатнома жўнатиш.


Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар
Бино ва иншоот хақида маълумот:

  1. Бино, иншоот номи;
  2. Жойлашган манзили(индекс, адрес, мўлжал);
  3. Киритилаётган ўзгариш ёки қилинаётган иш хақида қисқа маълумот.

Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси: Жисмоний ва юридик шахслар.

Рад этиш сабаблари: Ариза берувчиларда ЭРИ мавжуд эмаслиги ёки уни олишнинг рад этилганлиги, сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Боғланиш: Тел.: (71) 239-35-82; (71) 241-95-42

Ташкилот: Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси ва туманлар (шаҳарлар) қурилиш бўлимлари.


Хизматдан фойдаланиш*

* Ушбу хизматдан фойдаланиш учун сиз Ягона интерактив давлат хизматлари порталига ягона идентификация тизими (OneID) орқали киришингиз керак.