Шартнома тузилиб тўловлар амалга оширилгандан сўнг, суғурта қилинган шахсга суғурта тарифлари бўйича суғурта полиси ва махсус давлат белгиси шакли берилади.
- Махсус давлат белгиси эгасининг фуқаролик жавобгарлиги суғурталанган транспорт воситасининг олд томонидаги ойнасининг юқоридаги ўнг бурчагига жойлаштирилади.
- Ушбу суғурта ҳисобидан тўлаб бериладиган суғурта пулининг энг кўп миқдори - 40 млн. сўм.
Бир нечта жабрланувчининг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилганда ҳар бир жабрланувчига (унинг меросхўрига) тегадиган суғурта товони миқдори ҳар бир жабрланувчининг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг даражасига мутаносиб равишда аниқланади.