Товар сифатида транзит олиб ўтилаётган автотранспорт воситалари – хорижий давлатларнинг рўйхатга олиш идораларида рўйхатдан чиқарилган ёки рўйхатида бўлмаган бошқа хорижий давлатга Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит олиб ўтилаётган автотранспорт воситалари.
Хорижий автотранспорт воситалари – хорижий давлатларнинг рўйхатга олиш идораларида рўйхатда турган ва Ўзбекистон ҳудудига қуйидаги мақсадларда вақтинча олиб кириладиган автотранспорт воситалари:
- чет эл фуқаролари ва Ўзбекистон ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлмаган фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсий эҳтиёжларини қондириш;
- юклар ва йўловчиларни халқаро ташиш.