Фуқаролиги бўлмаган шахснинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжати – Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижда шахсини тасдиқловчи, ҳаракатланиш ҳужжати эгасининг шахсий биографик маълумотлари ва биометрик параметрлари киритилган электрон ташувчи қурилма (чип)га эга бўлган ҳужжат.
Ваколатли органлар:
- Ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари;
- Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик ҳуқуқий департаменти;
- Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасалари.
Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
- белгиланган шаклдаги ариза;
- илгари берилган ҳаракатланиш ҳужжати;
- фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилиши учун берилган гувоҳномаси;
- туғилганлик ҳақида гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган шахслар учун);
- ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг фуқаролиги бўлмаган шахсга (вояга етмаганлар учун) хорижга чиқиши учун нотариал тасдиқланган розилиги;
- фуқаролиги бўлмаган шахсга (вояга етмаганлар учун) ҳамроҳлик қилувчи шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти;
- 35 x 45 мм ўлчамдаги 2 та фотосурат;
- давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция.
Хизмат учун йиғим ундирилади.
Муддат: 15 кунгача, қўшимча ўрганишларни талаб этувчи ҳолларда эса 1 ойгача.