Паспортсиз шахс фуқаролик ҳуқуқий муносабатларга киришишда чекловларга учрайди. 

Паспорт эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми, миллати ва бошқа муносабатлар билан алмаштирилаётганида, фуқаро ушбу ҳолатларни тасдиқловчи ужжатларни тақдим этиши керак.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • белгиланган шаклдаги ариза;
  • илгари берилган паспорт;
  • туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома (биринчи марта паспорт расмийлаштирилаётганда);
  • консуллик йиғими ва бошқа йиғимлар тўланганлиги ҳақида квитанция.

Ваколатли органлар:
  • Ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари;
  • Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик ҳуқуқий департаменти;
  • Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасалари.

Хизмат кўрсатиш тартиби юзасидан батафсил маълумот олиш учун ҳаволага ўтинг.